Икки йилдан ортиқ фойдаланилмаган Google ҳисоблари ўчириб ташланади
Технология
−
17 Май 2023 5058 1 дақиқа
Google компанияси кеча, 17 май куни хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида тизимда икки йилдан ортиқ вақт давомида фойдаланилмаган аккаунтлар ўчириб ташланишини маълум қилди.
Қайд этилишича, узоқ вақт фойдаланилмаган аккаунтларда кўп ҳолларда эски ёки такрорий пароллар ишлатилади ҳамда уларда икки босқичли аутентификациянинг ёқилиши ёки ҳисобда хавфсизлик текширувлари ўтказилиши эҳтимоли жуда кам.
“Бу аккаунтлар кўпинча ҳимоясиз бўлиб, ҳисоб бузиб кирилган тақдирда, у идентификаторни ўғирлашдан тортиб, спам каби исталмаган ёки ҳатто зарарли контент векторигача бўлган ҳар қандай нарса учун ишлатилиши мумкин”, дейди компаниянинг маҳсулот бошқаруви бўйича вице-президенти Рут Кричели.
Эски ҳисоблар ўчирилганда Gmail, Google Drive, Google Docs, Google Photos, Google Calendar ва YouTube'даги маълумотлар ҳам йўқ қилинади.
Ушбу амалиёт таълим ёки бизнес аккаунтларга эмас, фақат шахсий ҳисобларга нисбатан қўлланилади.
Ўчириб ташлашдан олдин Google нофаол ҳисобларга ва улар билан боғлиқ бўлган қайта тиклаш электрон почталарига билдиришномалар юборади. Эски аккаунтларни ўчириш жараёни шу йилнинг декабрь ойида бошланади ва бунда олдин яратилган ва узоқ вақт фаол бўлмаган ҳисоблар ўчириб юборилади.
Live
Барчаси