Икки вилоятда ноқонуний йўл билан четга юборишни ваъда қилганлар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд ҳамда Андижон вилоятида фуқароларни ноқонуний йўллар билан четга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Б. фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, уни 28 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юборишини ваъда қилган. У бунинг эвазига айтилган пуллардан 4500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шунингдек, Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳ.Д.” МЧЖ раҳбари Ж.Д. фуқаро Ғ.А.нинг ишончига кириб, уни Болгария давлатига ишга юбориши учун виза олиб бермоқчи бўлган. Ж.Д. олдиндан 1000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида фуқаро ноқонуний йўллар билан бошқа бир шахсни Мексика орқали АҚШга жўнатиш учун 200 миллион сўм талаб қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Самарқанд Андижон Мексика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг