Икки вилоятда 334,7 млн сўмлик газ ўмарилди
Crime
−
10:23 798 1 minute
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Фарғона вилоятининг Фурқат туманларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.Ч. “Паргос” МФЙ ҳудудидаги хонадонда табиий газ ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиб, 227 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Фурқат тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Э.Х. хонадонида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 107,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган эди.
Live
All