Икки кунда 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Ватанга қайтди
Жамият
−
22 Сентябрь 2020
4988Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан ўз Ватанига олиб келиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда, темир йўл ва чартер рейслари амалга оширилмоқда.
ТИВнинг маълум қилишича, кеча, 21 сентябрь куни 2641 нафар фуқарони Ўзбекистонга олиб келиш учун Москва шаҳридан 6 та, Санкт-Петербург шаҳридан 3 та, Ростов-Дон шаҳридан 1 та ва Туркиядан 2 та чартер рейслари амалга оширилди. Шунингдек, 253 нафар фуқаро “Uzbekistan Airways” AЖнинг “Тошкент-Минск-Тошкент” ва “Тошкент-Бишкек-Тошкент” йўналишларидаги ҳамда “Asiana Airlines”нинг “Сеул-Тошкент-Сеул” йўналишидаги мунтазам рейслар орқали Ватанга қайтди.
Бундан ташқари, 21 сентябрда “Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг поездларида 2538 нафар ўзбекистонлик Новосибирск, Ростов-Дон ва Самара шаҳарларидан Ўзбекистонга етиб келишди.
“Шуни қайд этамизки, коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг оммавий тўпланиши вирусни юқтириш хавфини оширади. Aйниқса, соғлиғи хавф остидаги тоифалар (қариялар, ҳомиладор аёллар, беморлар, сурункали касалликка чалинганлар) учун бу ҳолат янада хатарлидир.
Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан поезд станцияларида тўпланмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин талабларига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраймиз”, дейилади ТИВ хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь