746 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Жамият

image

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейсни ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Қарорга мувофиқ, махсус поезд рейси орқали мингга яқин ўзбекистонлик Россиядан олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 19 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 746 нафар фуқаролар билан “Лихая” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд бугун Тошкент жанубий вокзалига етиб келган. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Транспорт вазирлиги Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг