Иқтисодий уруш: Канада АҚШга жавоб божларини жорий қилди
Олам
−
10:01 879 1 дақиқа
Канада АҚШнинг янги божларига жавобан 700 га яқин турдаги Америка маҳсулотларига қўшимча бож жорий қилди. Янги божлар жорий йилнинг 8 сентябридан кучга киради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Канада ҳукуматининг маълум қилишича, божлар АҚШдан импорт қилинадиган 700 га яқин турдаги маҳсулотга нисбатан 15, 25 ва 50 фоиз миқдорида қўлланилади.
Хусусан, пўлат, алюминий, мебель ва кийим-кечакларга 50 фоизлик, пишлоқ, маиший техника ва айрим денгиз маҳсулотларига 25 фоизлик, электроника ва асбобларга эса 15 фоизлик бож белгиланади. Шунингдек, пластмасса, ёғоч, қоғоз маҳсулотлари, гиламлар, мотоцикллар ва бошқа товарлар ҳам рўйхатга киритилган.
Канада Саноат вазири Мелани Жоли божлар мамлакат бизнесларини ҳимоя қилишга қаратилганини айтган. Унинг сўзларига кўра, айрим маҳсулотларга бож жорий этиш орқали АҚШнинг муайян штатларига сиёсий босим ўтказиш ҳам кўзланган.
Шунингдек, Канада божлар сабабли зарар кўриши мумкин бўлган бизнес ва ишчиларни қўллаб-қувватлаш учун 7,5 миллиард Канада доллари миқдорида ёрдам пакети эълон қилган. Мамлакат Бизнесни ривожлантириш банки зарар кўрган компанияларга 2,5 миллиондан 5 миллион Канада долларигача фоизсиз кредит ажратади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Канададан импорт қилинадиган 20 миллиард долларлик маҳсулотларга 50 фоизлик янги божларни жорий қилганди.
Live
Барчаси