ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.

Подполковник Мурод Раимов Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Мурод Раимов Самарқанд вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Умиджон Бойхонов Наманган вилояти Наманган шаҳри Давлатобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Умиджон Бойхонов Наманган вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-ўзгалар мулкини талон-тарож қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ, капитан Азим Муҳиддинов Навоий вилояти Ғозғон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ тайинлов

Баҳолаганлар

491

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг