Ғозғон шаҳар раҳбарлари тайинланди
Жамият
−
05 Ноябрь 2020 5637 1 дақиқа
Навоий вилояти Ғозғон шаҳар Кенгашининг ташкилий сессиясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Жумладан, Азим Даниқулович Бозоров Ғозғон шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.
Шунингдек, Бахтиёр Нормуродович Исоқов Ғозғон шаҳар прокурори, Азим Баҳронович Муҳиддинов эса Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шаҳар Давлат солиқ инспекциясига Ойбек Облоқулович Жўрақулов бошлиқ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг сентябрдаги қарори билан Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь