Ғозғон шаҳар раҳбарлари тайинланди
Жамият
−
05 Ноябрь 2020
4982Навоий вилояти Ғозғон шаҳар Кенгашининг ташкилий сессиясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Жумладан, Азим Даниқулович Бозоров Ғозғон шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.
Шунингдек, Бахтиёр Нормуродович Исоқов Ғозғон шаҳар прокурори, Азим Баҳронович Муҳиддинов эса Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шаҳар Давлат солиқ инспекциясига Ойбек Облоқулович Жўрақулов бошлиқ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг сентябрдаги қарори билан Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь