ИИВ кеча Тошкентда нима бўлганини очиқлади

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Миробод тумани “Grand Mir” меҳмонхонаси яқинида номаълум шахс томонидан қоғоз қути ташалб кетилгани, воқеа жойига ИИВ, ФВВ, ССВ ва Миллий гвардия ходимлари етиб келгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат бўйича ИИВ расмий хабар берди.

Унда кеча, 15 август куни соат 18:15лар атрофида Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ходимлари Миробод туманининг Миробод кўчасидаги кўп қаватли уй олдида шубҳали бир неча қоғоз қутилари ётганлигини аниқлаб, Миробод тумани 2-сонли Ички ишлар бўлимига хабар бергани қайд этилган.

Зудлик билан воқеа жойига етиб келган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг Портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш бўйича махсус отряди ходимлари томонидан текширилганда, ушбу қоғоз қутилар бўшлиги маълум бўлган.

Воқеа жойида ўтказилган тезкор суриштирув ишлари жараёнида, қолдириб кетилган қоғоз қутилари шу кўчадаги уйнинг 1-қаватида жойлашган оёқ кийимлар савдоси билан шуғулланувчи дўкон ходимлари томонидан қўйиб кетилганлиги аниқланди.

"Ҳеч қандай ваҳимага ҳожат йўқлигини билдирган ҳолда, аҳолидан ҳар қандай шароитда ҳам ҳушёрликни йўқотмасликни сўраб қоламиз", дейилади вазирлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Миробод

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг