ИИВ: Фарзанднинг отасини ҳақоратлаб, уриши бўйича текширув бошланди

Жамият

image
Отасига қўл кўтарган ўғил жазоланди north_east

Отасига қўл кўтарган ўғил жазоланди

Ижтимоий тармоқларда фарзанд 80 ёшли отасини ҳақоратлаб, ураётгани тасвирланган видео тарқалди. Видеодаги ҳолат Жиззах вилояти Янгиобод туманида юз бергани айтилган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Унда таъкидланишича, ҳолат ўтган йилнинг 13 февраль куни Жиззах вилояти Янгиобод тумани “Сармич” МФЙ Пастки Сармич қишлоғида яшовчи 1936 йил туғилган О.Толипов хонадонида содир бўлган. Видеода кўринган кекса ёшли отахон - хонадон эгаси фуқаро О.Толиповнинг ўзи бўлиб, у муқаддам икки маротаба 2002 йил 17 сентябрь куни Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми ва 2015 йил 13 август куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в,ж” бандлари билан судланган.  2015 йилда у собиқ турмуш ўртоғи О.Жўраевани қасддан ўлдиргандан сўнг агрессив ҳолатга тушиб, ўзи мустақил ҳаракат қила олмайдиган ва кўзи яхши кўрмайдиган бўлиб қолган. Шунинг учун, фарзандлари унинг соч, соқол ва тирноқларини олиш мақсадида қараган вақтида у доимий равишда қаршилик кўрсатиб, қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб келган.

Ҳолат содир бўлган кунда ҳам фуқаро О.Толиповнинг ўғли 1972 йил туғилган З.Толипов ва унинг турмуш ўртоғи 1970 йилда туғилган М.Мансурова О.Толиповнинг кийимларини алмаштириш, ювинтириш ҳамда танасининг орқа қисмига тошган яраларга дори қуйиш мақсадида яшаш хонадонининг пеш айвонига олиб чиққанлиги, у эса доимгидек ўғли ва келинига қаршилик кўрсатгани, ҳолатни З.Толиповнинг қизи 2000 йилда туғилган Ш.Обиджонова қўл телефонида тасвирга олганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгиобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг