ИИББ парда ва дарпарда масаласига аниқлик киритди
Жамият
−
03 Август 2019
18265Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича изоҳ берди.
Унга кўра, парда, дарпарда, жалюзилар бўйича қонунчиликда ўзгаришлар рўй бермади. Енгил автомобиллар билан боғлиқ ҳолларда пардаларни ён кўзгулар мавжуд бўлган ҳолда фақатгина орқа ойнага ўрнатиш мумкин.
Ён ойналарга пардалар ўрнатиш фақатгина М3 тоифадаги III класс автотранспорт воситаларига мумкин (ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари саккизтадан ортиқ ўриндиқлари бўлган ва оғирлиги 5 тоннадан ошиқ бўлган йўловчи транспорти).
Шунингдек, автомобиль олд ойнасининг 14 см.дан кўп бўлмаган тепа қисми тусини полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чегараламаган даражада ўзгартириш, илгаригидек рухсатномасиз амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан “тонировка” рухсатномаси учун нархлар камайтирилди. Янги нархлар билан қуйида танишишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь