ЎзЛиДеП фракцияси тузилди. Хаитов унга раис бўлди
Жамият
−
18 Январь 2020
4561Бугун, 18 январь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 53 нафар депутатдан иборат ЎзЛиДеП фракцияси тузилди. Фракция раислигига партиянинг амалдаги раиси Актам Хаитов тасдиқланди.
“Сайловлар тугади, аммо кураш давом этади”, деди Хаитов партиядошларига қарата.
Эслатиб ўтамиз, ЎзЛиДеП 22 декабрь куни ўтказилган парламент сайловида ғолиб бўлди. Партия Олий Мажлис қуйи палатасида энг кўп 53 ўринни эгаллади.
LiveБарчаси