Абдулла Арипов яна Бош вазир бўлиши мумкинми?
Жамият
−
18 Январь 2020
7533Бугун, 18 январь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар таъсис йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 53 нафар депутатдан иборат ЎзЛиДеП фракцияси тузилди. Фракция раислигига партиянинг амалдаги раиси Актам Хаитов тасдиқланди.
Айни вақтда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Мажлис кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига 2019 йил 22 декабрь ва 2020 йил 5 январь кунлари бўлиб ўтган сайловларда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг иштирокидаги якунлари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини таклиф этиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинади.
Айни вақтда Ҳукумат раислигига номзод ўлароқ Абдулла Арипов номзоди таклиф этилмоқда.
LiveБарчаси