ИИББ огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
07 Ноябрь
15620Шу кунларда фирибгарлар томонидан Telegram орқали юқори лавозимларда ишловчи вазирлик, идора ва турли хил ташкилотлар раҳбар ҳамда масъул ходимлари номидан сохта профиллар яратилиб, қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, мулоқот давомида ходим билан гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қизиқаётгани ва ундан (раҳбардан) баъзи маълумотларни сўрашганини айтади. Бироздан сўнг унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими алоқага чиқишини маълум қилади. Фирибгарнинг, яъни “ўз раҳбари”нинг гапларига ишонган ходим бир неча дақиқадан сўнг у билан алоқага чиққан шахс (гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили)га сўраган барча маълумотларини бериб юборади. Оқибатда фирибгарлар тузоғига илинган ишчи-хизматчилар пластик карталаридаги пул маблағларидан айрилиб қолмоқда.
“Огоҳ бўлинг, шу турдаги келган СМС ёки бошқа хабарларни қабул қилиш ва ишонишдан олдин телефон орқали қўнғироқ қилиб ёки шахсан хабар юборган шахсга алоқага чиқиб, хабарни қайта текшириб кўринг!”, дейилади хабарда.
Шунингдек, фуқаролардан шу каби ҳолатларга дуч келган тақдирда ИИББнинг 71-206-55-00 ёки 102 рақамларига мурожаат қилиш сўралган.