ИЭСдаги авария туфайли бутун шаҳар “свет"сиз қолди

Олам

image

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳридаги иссиқлик электр станциясида рўй берган авария туфайли бутун шаҳар электр таъминотидан узилиб қолди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигига таяниб, “Нур” нашри хабар берди

“Иссиқлик электр станциясида ҳимояни фаоллаштириш кўринишида техник қоидабузарлик содир бўлди. Оқибатда 220 кВ ташқи электр тақсимлаш мосламаси ўчирилди. Сабаблар ва ҳолатлар ўрганилмоқда. Электр таъминотисиз қолган абонентлар сонига ҳам аниқлик киритиляпти”, дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида. 

“Karaganda Energy Center”нинг расмий веб-сайтига кўра, Қарағанда Иссиқлик электр станцияси минтақавий аҳамиятга эга. У 1977 йилда фойдаланишга топширилган. ИEСнинг қуввати 532,2 - 670 МВтни ташкил қилади. Электр станциясида 880 нафар ходим ишлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қарағанда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг