Ички ишлар вазирлигининг сайти хакерлар ҳужумига учрагани ростми?
Жамият
−
05 Январь
7366Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар вазирлигининг расмий сайти бузилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги муносабат билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг 28 августдаги 357-сонли қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти Ҳукумат портали негизида ташкил этилган Давлат органлари ахборот ресурсларининг ягона платформасига уланган. Сайт 2023 йилнинг октябрь ойидан www.gov.uz/iiv ҳаволаси орқали тест режимида фаолият юритиб келмоқда.
“Ички ишлар вазирлигининг www.iiv.uz ҳаволаси орқали юритилган расмий веб-сайт фаолияти тўхтатилган ва архивга олинганини маълум қиламиз. Мазкур ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади муносабатда.
LiveБарчаси