IBF'нинг янгиланган рейтингида ўзбек боксчиларининг натижаси қандай?
Спорт
−
17 Июль 2023
4972Халқаро бокс федерацияси (IBF) июль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик профессионал боксчиларнинг рейтингдаги ўрни ўтган ойдаги сингари ўзгаришсиз қолган.
Макур рейтинг жадвалидан 3 нафар Ўзбекистон вакили ўрин олган бўлиб, улар қуйида келтирилган:
• Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев 3-ўрин;
• Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 3-ўрин;
• Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) Исроил Мадримов 8-ўрин.
Маълумот учун, супер енгил вазн тоифасидаги Шоҳжаҳон Эргашев 3-ўринда кўрсатилган бўлса ҳам аслида ундан юқоридаги 2 та ўринда ҳеч ким йўқ ва чемпионликка энг яқин бўлган боксчи унинг ўзи ҳисобланади. Айни сабабдан IBF Эргашевни мазкур вазн чемпиони ҳисобланган пуэрто-риколик Сабриэль Матиасга қарши жангга буюрган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилган эди. Ундан 10 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь