Human Rights Watch озарбайжонни қийноқ ва зўравонликда айбламоқда

Олам

image

2020 йилнинг сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида Тоғли Қорабоғдаги жанг пайтида асирга олинган арманистонлик ҳарбий асирларга нисбатан Озарбайжон кучлари томонидан ёмон муомалада бўлиб келинган. Бу ҳақда Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўзининг навбатдаги баёнотида айтиб чиқди. Қайд этилишича, шафқатсиз ва қадр-қимматни камситувчи муомала ва қийноқ эпизодлари қўлга олингандан сўнг ҳам, турли ҳибсхоналарга етказиш пайтида ҳам, ҳибсхоналарнинг ўзида ҳам ҳам содир бўлган.

“Озарбайжон расмийлари ёмон муомала бўйича барча даъволарни текшириши ва айбдорларни жавобгарликка тортиши керак. Шунингдек, улар қолган барча ҳарбий асирларни ва асирга олинган фуқароларни зудлик билан озод қилишлари ва Озарбайжон ҳокимияти остида охирги марта кўрилгани маълум бўлган ҳарбийлар ва фуқароларнинг яшаш жойлари тўғрисида маълумот беришлари керак”, дея иддао қилмоқда ташкилот.

“Ушбу қонунбузарликлар, жумладан, арманистонлик маҳбусларга қўлланилган қийноқлар шафқатсиз ва ҳарбий жиноятдир. Шунингдек, Баку ҳибсга олинган Озарбайжон кучлари томонидан кўрилганидан кейин ғойиб бўлган бир қатор арман аскарлари тақдири тўғрисида ҳали ҳам хабар бермагани жуда хавотирли”, дейди Human Rights Watch’нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Хью Уильямсон.

Баёнотда айтилишича, ижтимоий тармоқларда озарбайжонлик ҳарбийлар томонидан арман маҳбуслари устидан безорилик кўрсатилаётгани тасвирланган видеофильмлар кўп жойлаштирилган. 

“Биз ушбу видеоларнинг 20 дан ортиғини синчковлик билан ўрганиб чиқдик ва текширдик, шу жумладан яқинда қайтиб келган маҳбуслар ва видеоларда кўринган, аммо ҳали уйига қайтмаганларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашдик. Шунингдек, биз турли хил тиббий ҳужжатларни кўриб чиқдик. 

Қийноқлар ва қўпол муомалалар ҳақидаги ҳикояларда Озарбайжон томонида қолган арман ҳарбий асирлари ёмон муносабатда бўлиш хавфи остида қолишдан қўрқади. Озарбайжон ҳукумати маҳбуслар ва асирга олинган бошқа одамларни инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик қонунчилиги бўйича халқаро меъёрларда, шу жумладан қийноқлар ва ёмон муносабатларни тақиқлашда кўзда тутилган барча кафолатлар билан таъминлаши шарт.

Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тоғли Қорабоғ бўйича қуролли можаро 2020 йил 27 сентябрда, Озарбайжон кучлари кенг кўламли ҳужумни бошлаганда кескин авж олди. Ҳарбий ҳаракатлар 10 ноябрь куни Россия иштирокида ўт очишни тўхтатиш бўйича уч томонлама битим имзоланиши билан якунланди. Бошқа нарсалар билан бир қаторда, ҳужжат “ҳарбий асирларни, гаровга олинганларни ва ҳибсга олинган бошқа шахсларни ва марҳумларнинг жасадларини алмаштириш”ни ҳам назарда тутган. 

Озарбайжон томонида қолган арман ҳарбий асирларининг аниқ сони аниқ эмас. Февраль ойининг охирига келиб Арманистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судидаги ваколатхонаси Озарбайжон расмийларига асирликда гумон қилинаётган ва асирликда бўлган 240 фуқаронинг устидан шикоят аризаси билан мурожаат қилди. Ваколатхонанинг маълумотларига кўра, бундай ҳолатларнинг тахминан 90 фоизида улар у ёки бу шахс Озарбайжон томони ҳокимиятида бўлганлигини тасдиқловчи фото ва видео материалларни тақдим этган. 

Арманистон раҳбарияти Озарбайжон 69 ҳарбий асирни ва асирга олинган тинч аҳолини қайтариб берганини даъво қилмоқда. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, барча ҳарбий асирлар Арманистон томонига қайтарилган, аммо яна 60 га яқин киши ҳибсда терроризмда гумон қилинаётган шахслар сифатида қолмоқда. Human Rights Watch ҳар икки томоннинг ҳибсда қолганлар сони ва уларнинг мақомига оид даъволарини текширишга қодир эмас. 

Халқаро гуманитар ҳуқуқ ёки қуролли тўқнашув қонуни жанг қилувчиларни ҳар қандай шароитда маҳбусларга инсоний муносабатда бўлишга мажбур қилади. Ҳарбий асирларга нисбатан учинчи Женева конвенцияси уларни "хусусан барча зўравонлик ёки қўрқитиш ҳаракатларидан, оломоннинг ҳақоратлари ва тазйиқидан" ҳимоя қилишни талаб қилади. Озарбайжон, шунингдек, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактда ва Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Европа конвенциясида иштирокчиси”, дейилади Human Rights Watch баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 27 сентябрь куни Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни бошлаганди. Ҳар икки томон ҳам бир-бирини ташвиқотда айблаб, тўлиқ ёки қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди.

Ўтган йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Баёнотга кўра, Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб турган позицияларида тўхтади, кейин бир қатор туманлар Баку назорати остига ўтиши белгиланди. Сулҳга кўра, томонлар ўзаро асирлар, ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишни аллақачон бошлади. 

Шунингдек, 1960 кишидан иборат Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.

Кейинчалик, Россия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғда тинчликпарвар кучлар назоратидаги ҳудудларда миналардан тозалаш ишларини давом эттираётгани хабар қилинди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия қўшинлари Қорабоғда беш йилдан кўпроқ қолишидан умидворлигини билдирди. Пашинян ТАСС нашрига берган интервьюсида ушбу беш йиллик давр нимага асосланиб белгилангани ва шу вақт ичида нималар қилиш кераклиги ҳақида гапирди

Пашинянга кўра, Россия тинчликпарвар кучлари минтақада хавфсизлик ва барқарорлик кафолатларини яратиши зарур. Унинг қўшимча қилишича, РТКнинг Тоғли Қорабоғда бўлиш муддати беш йил билан чекланиб қолмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Human Rights Watch Қорабоғдаги вазият

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг