Human Rights Watch Қорақалпоғистон воқеалари бўйича судни “адолатсиз” деб атади

Жамият

image

Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳисобланган Human Rights Watch Қорақалпоғистондаги намойишчиларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан бўлиб ўтаётган судларни “адолатли эмас” деб баҳолади.

“Расмийлар суд “очиқ” бўлгани учун адолатли бўлади, деб ўйлаётганга ўхшайди. Ундай эмас”, дейилган Human Rights Watch’нинг махсус ҳисоботида.

Айтилишича, ўзбек оммавий ахборот воситалари баъзи айбланувчилар, жумладан намойишлар етакчиси Даулетмурат Тожимуратов ва журналист Лолагул Каллихонова ўзларига қўйилаётган айбларга қисман ёки тўлиқ иқрор бўлганини хабар қилгани, айбланувчиларнинг исмларини ва уларга қўйилган айблардан мутахассисларнинг хабари борлиги, лекин уларнинг даъво қилинган жиноятларни содир этганлиги бўйича далиллар камлигини даъво қилмоқда.

Шунингдек, ташкилот Ўзбекистон олдига бир қанча эътирозли саволларни кўндаланг қўйган.

“1. Расмийлар июль воқеалари бўйича ўз терговларини жуда сир тутган. Суд жараёни қачон бошланиши ёки нима учун унинг кенг Қорақалпоғистонда эмас Бухоро шаҳрида, судланувчиларнинг қариндошларидан ва жиноят содир этилган жойдан олисда ўтказилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

2. Июль ойи бошидан буён Ўзбекистон Бош прокуратураси конституциявий тузумни ағдаришга уринганликда айбланиб, 516 киши ҳибсга олингани ва 14 нафар шахс тергов қилинаётганини эълон қилганидан бери ўзбек расмийлари тергов бўйича янги маълумот бермади.

3. Қорақалпоғистон билан боғлиқ бошқа терговлар давом этаётгани аниқ эмас. Расмийлар бошқалар судга тортиладими ёки йўқми, шу жумладан, Human Rights Watch’нинг хулосаларига кўра, 1 июлда намойишчиларнинг ўлими ва жароҳатланишига сабаб бўлган хавфсизлик кучларининг ҳар қандай ходими ҳаддан ташқари ва асоссиз куч қўллагани учун судланадими ёки йўқлигини айтмади. Судга тортилаётган 22 кишидан фақат биттаси милиция ходими – Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи.

4. 15 июль куни тузилган ва инсон ҳуқуқлари бузилишини текшириш вазифаси юклатилган комиссия ўз фаолияти ҳақида маълумот билан бўлишди, аммо хулоса чиқармади ва буни қачон қилишни режалаштираётганини ҳам очиқламади”, дейилган ҳисоботда.


Ташкилотнинг қўшимча қилишича, суд залида ўтирган кузатувчилар суднинг адолатли эканлигини англатмайди. Судга бундай яхши баҳо бериш учун уларга кўпроқ нарса керак. 

“Ҳакамнинг холислиги ҳақида ишончли саволлар аллақачон кўтарилган. Ўзбекистон ҳукумати воқеалар бўйича самарали тергов ўтказилишини таъминлаши, барча далилларни, жумладан хавфсизлик кучларининг мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларини ўрганиб чиқиши ва унинг хулосаларини ошкора эълон қилиши, айбдорларни холис ва мустақил суд олдида адолатли суд жараёнида жавобгарликка тортишни таъминлаши керак. Махфийликка тўла терговдан сўнг, бу “очиқ” суд барибир адолатли эмас”, дея ўз хулосаларини якунлаган Human Rights Watch.

Эслатиб ўтамиз, Human Rights Watch 2022 йилнинг февраль ойида Қозоғистон расмийларига мурожаат қилиб, тинч намойишчилар ва фаолларни таъқиб қилишни зудлик билан тўхтатиш, ҳамон ҳибсда сақланаётганларни озод этиш, калтаклаш ва шафқатсизликка чек қўйишни сўраган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Human Rights Watch Қорақалпоғистон воқеалари Даулетмурат Тожимуратов Лолагул Каллихонова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг