Самарқандда фуқаро икки кишини аёвсиз дўппослаб, улардан бирини ўлдириб қўйди
Жамият
−
14 Июнь 2019
6064Самарқандда 47 ёшли фуқаро танишининг дала ҳовлисида ўзаро жанжалашиб, ҳовли эгаси ва унинг таниши жаҳл устида аёвсиз калтаклаган. Оқибатда бир киши ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Кеча, 13 июнь куни Самарқанд туманида яшовчи 47 ёшли Х.Р. таниши 57 ёшли О.А.га тегишли Ширинобод МФЙда жойлашган дала ҳовлисида ўзаро жанжалашиб, О.А ва шу ерда бўлган унинг яна бир таниши 44 ёшли Б.Б.ларнинг танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада О.А. шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Б.Б. шифохонага ётқизилган. Х.Р. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси