Самарқандда наркотик сотаётган 68 ёшли отахон қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
19 Ноябрь
5006Самарқанд вилояти Ургут туманида илгари гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғуллангани учун қамалиб чиққан 68 ёшли фуқаро яна шу ишни қилаётган вақтда қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, илгари гиёҳвандлик моддаси савдоси билан қўлга тушиб, қамалган ва жорий йилнинг май ойида 3-минтақавий ҳудуд 37-сон манзилли колониядан озод бўлган 68 ёшли фуқаро яна наркотик савдоси билан шуғулланаётган вақтида ушланган. Манзил колонияси тезкор қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида фуқаро озодликка чиққанидан сўнг мўмай пул топиш мақсадида яқин қариндошлари орқали қўшни Тожикистон Республикасидан гиёҳвандлик моддасини айланма йўллар орқали олиб келгани аниқланган.
Самарқанд вилояти Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу фуқаро тадбирга жалб этилган шахсга 60 млн сўм пул эвазига 200 грамм гиёҳвандлик моддасини сотаётганда колония тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.
“Аввалги ишларидан тўғри хулоса чиқармаган ушбу шахс яна анча вақтини панжара ортида ўтказади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг октябрь ойи давомида Ўзбекистонда 255 кг 420 гр гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаладан чиқарилгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси