Самарқандда 614 млн сўмлик газ ва “свет”ни ўғирлаганлар аниқланди
3-саҳифа
−
20 Ноябрь
1455Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Жомбой ҳамда Оқдарё туманларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Ургут ва Самарқанд туманларида фаолият юритувчи ЯТТ Х.Э. ва С.М.лар тижорат мақсадида савдо дўкони ҳамда новвойхонасида ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланган. Оқибатда жами 230 млн сўмлик электр энергиядан ноқонуний фойдаланилган.
Шунингдек, Жомбой туманидаги “С.З.” оилавий корхонаси раҳбари З.С. умумий овқатланиш шохобчасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган. Оқибатда 191,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Бундан ташқари, Оқдарё туманидаги “Т-З.” фермер хўжалиги раҳбари М.Ш. электр тармоғига тўғридан тўғри ўзбошимчалик билан уланиб, 192,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб 7,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланганди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
LiveБарчаси