Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди
Жамият
−
19 Февраль 2020
5125Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Анқарага жўнаб кетди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши тадбирларини ўтказадилар.
Шавкат Мирзиёев Туркия бизнесининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказиши, Туркия Республикаси Президенти Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган.