Гвардиола “Сити”дан кетади – ОАВ

Спорт

image
Пеп Гвардиола жорий йилнинг 24 май куни “Манчестер Сити” бош мураббийлигидан кетади. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, мутахассиснинг истеъфоси Англия Премьер-лигасининг сўнгги тури доирасидаги “Астон Вилла”га қарши учрашувдан кейин эълон қилинади. Клуб раҳбарияти аллақачон ҳомийларни мураббийнинг кетиши ҳақида огоҳлантирган, расмий баёнот эса, мавсум якунларига бағишланган параддан сўнг берилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Пеп Гвардиола амалдаги шартномасидаги қолган бир йилни клубда бошқа лавозимда ўтказиши мумкинлиги айтилмоқда. Унинг эҳтимолий ворислари сифатида Энцо Мареска ва Венсан Компани номлари тилга олинмоқда.

Айни пайтда “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигаси жадвалида “Арсенал”дан икки очко орқада қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа ушбу мавсумда Англия кубоги ва Лига кубогида ғолиб чиқди.

Маълумот учун, 55 ёшли Пеп Гвардиола 2016 йилдан буён Манчестер клубини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида “шаҳарликлар” бир марта Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, олти марта Англия чемпионлиги, 3 та Англия кубоги ва 5 та Лига кубогида зафар қучган. Гвардиола фаолияти давомида шунингдек “Барселона” ва “Бавария”ни ҳам бошқарган.

Мақола муаллифи

Теглар

Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” Энцо Мареска

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг