Гвардиола нима сабаб Моуриньо ҳақидаги фильмда кўриниш бермаган?

Спорт

image

Жорий йилнинг, 11 август куни Netflix стриминг платформаси “Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида уч қисмдан иборат ҳужжатли фильмни намойиш этди. Гвардиола Моуриньо ҳақидаги ушбу фильмда ягона шарти бажарилмагани учун суратга тушмагани маълум бўлди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.

“Барселона”, “Бавария” ва “Манчестер Сити” клубларини бошқарган Хосеп Гвардиола ҳам лойиҳада иштирок этишга тайёр бўлган. Бироқ испаниялик мутахассис якунда фильмда қатнашмаган.

Лойиҳа режиссёри Жо Перлманнинг сўзларига кўра, ижодкорлар Гвардиолага интервью бериш таклифи билан мурожаат қилган. Мураббий таклифни қабул қилган, аммо бир шарт қўйган.

“Ҳа, биз Пеп билан боғландик. У интервьюга рози бўлди, лекин Жозе унга шахсан мурожаат қилиши шартлигини айтди. Бу қандай якунланганини тасаввур қилишингиз мумкин”, дейди Перлман.

Маълумот учун, Моуриньо ва Гвардиола узоқ йиллар давомида Испания Ла Лигаси ва Англия Премьер-лигасида ашаддий рақиб бўлиб келган. Уларнинг рақобати футбол тарихидаги энг машҳур мураббийлик қарама-қаршиликларидан бири ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг