Гвардиола Фергюсон рекордини янгилади
Спорт
−
15 Декабрь 1180 1 дақиқа
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигаси тарихида муҳим рекорд ўрнатди. У жамоаси билан битта ўйинда камида учта гол уриб ғалаба қозонилган учрашув сони 150 тага етиб, ушбу кўрсаткич бўйича Сер Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Манчестер Сити” кеча, 14 декабрь куни Премьер-лиганинг 16-тури доирасида “Кристал Пелас”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур учрашув Гвардиола бошчилигидаги жамоа камида учта гол уриб қўлга киритган 150-ғалаба бўлди.
Қайд этиш жоиз, каталониялик мутахассис ушбу натижага атиги 358 та ўйинда эришди. Шу орқали у аввалги рекорд соҳиби Сер Алекс Фергюсоннинг (522 ўйин) натижасини ортда қолдирди.
Мазкур кўрсаткичга эришган мураббийлар сафида, шунингдек, Арсен Венгер ҳам бор. Франциялик мутахассис бу маррага 524 та ўйинда етиб келган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пеп Гвардиола “Ливерпуль”га қарши учрашувда мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйини ўтқазган эди.
Live
Барчаси