Гвардиола АҚШ терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин
Sport
−
12:12 428 2 minutes
АҚШ футбол федерацияси аргентиналик Маурисио Почеттино кетган тақдирда испаниялик Хосеп Гвардиолани миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимига асосий номзод сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.
Аввалроқ, инсайдер Фабрицио Романо Почеттино Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубида Майкл Кэррикнинг ўрнини эгаллашига яқин эканлигини маълум қилганди.
Манбага кўра, Гвардиола аввалроқ ҳам АҚШ футбол федерацияси билан музокаралар олиб борган ва узоқ вақтдан бери Америкада ишлаш имкониятига қизиқиб келган. Бироқ келишувга эришиш осон бўлмаслиги таъкидланмоқда. Сабаби, испаниялик мутахассис ҳозирда “Манчестер Сити”дан кетганидан кейин мураббийликка қайтишга шошилмаяпти.
Маълумот учун, 54 ёшли Почеттино 2024 йилдан буён АҚШ терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа ўз майдонида ўтказилган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга қадар етиб борди ва мусобақада учта ғалабага эришиб, терма жамоа учун рекорд натижа қайд этди.
55 ёшли Гвардиола эса 2016 йилдан 2026 йилгача “Манчестер Сити”ни бошқарди. Унинг раҳбарлигида жамоа Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги ва FIFA клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида, шунингдек, Англия чемпионатида 6 марта, Англия кубогида 3 марта, Суперкубокда 3 марта ва Лига кубогида 5 марта ғолиб бўлди.
Шунингдек, Гвардиола фаолияти давомида “Барселона” ва “Бавария” клубларини ҳам бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Юнайтед” Маурисио Почеттино жамоа бошқарувига олиб келиш учун АҚШга 10 миллион долларлик товон пулини тўлаши кераклиги ҳақида хабар берилганди.
Live
All