Гўзал ёхуд “макияж”сиз таниш қийин бўлган юлдузлар (фото)
Маданият-санъат
−
11 Февраль
21299Пардоз шундай нарсаки, у инсонни бир қиёфадан бошқасига “180 градус”га ўзгартириб юбориши мумкин. Шоу - бизнес олами вакиллари эса омма олдида ҳамиша гўзал, бенуқсон бўлиб кўринишга ҳаракат қилишади. Аммо шундай юлдузлар борки, улар ўзларининг асл ҳуснини ижтимоий тармоқларга жойлашдан қўрқмайди.
Омма олдига пардозсиз кўриниш берган машҳур юлдузларнинг “макияжсиз” кўринишини “Telehealthdave” нашри тақдим этди. Хўш, сиз уларни танирмикансиз?
1. Беёнсе
90-йилларда машҳур “Destiny’s Child” триоси аъзоси бўлган Беёнсе гуруҳ тарқалиб кетганидан сўнг ҳам ижоддан тўхтамади. У яккахон тарзда фаолият юрита бошлади. Бундан ташқари, хонанда “Пушти пантера”, “Ўйланган”, “Орзулар қизи” каби фильмларда ҳам суратга тушди.
Беёнсе рэпер Шон Картер Жей Зи билан турмуш қурган ва ҳозирда уларнинг уч нафар фарзанди бор.
2. Шакира
Мухлисларининг фикрича, Шакира пардоз-андозсиз ҳам гўзал кўринади. Шакира “Grammy”, “Lotin Music Awards” va МТВ, “Billboard” ва бошқа кўплаб мукофотлар соҳибаси. У бутун дунё бўйлаб 75 миллиондан ортиқ альбомидан яхшигина даромад кўрган ва бу рекорд сифатида қайд этилган.
3. Леди Гага
Леди Гага шоу-бизнесдаги ғайриоддий инсон va уришқоқ қўшиқчи сифатида тез-тез эътибор марказига тушади. У саҳна юзини кўргандан бери бутун дунё бўйлаб мусиқа ихлосмандларининг муҳаббатига сазовор бўлди. Унинг муваффақиятли альбомлари орасидан “Тhе Fame”, “Joanne”, “Chromatica va Born This Way” кабилар ўрин олган. Леди Гаганинг бутун дунё бўйлаб 124 миллиондан ортиқ альбомлари сотилади. Унинг ҳозирги бойлиги тахминан 275 миллион долларга баҳоланмоқда.
Қўшиқчининг ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган макияжсиз селфиси, кўпчиликни ҳайратга солди. Чунки унинг пардозсиз кўринишида таниш қийинов.
4. Женнифер Лопез
Лопез ўз карьерасини "Living Color" шоусида актёрликдан бошлаган. Юлдузнинг бир қатор машҳур фильмлари бўлиб, "Anaconda” ва “Hustlers” шулар жумласидандир. Женнифер тахминан 400 миллион долларлик бойликка эга бўлган моҳир ишбилармон аёл ҳисобланади.
Лопез доимо камера қаршисида гўзал кўринишга ҳаракат қилган ва шундай ҳам бўлган. Шу билан бирга у омма олдига пардозсиз чиқишдан ҳам қочмаган.
5. Селин Дион
“Титаник” фильмига олинган саундтреки билан машҳур бўлган Селин Дион мухлислари қаршисига ҳамиша пардоз билан чиқишни одат қилган. Асрнинг энг буюк қўшиқчиларидан бири бўлса-да, у янада гўзал кўриниши учун юзни парвариш қилиш воситаларидан фойдаланади.
6. Анжелина Жоли
Анжелина Жоли кино саноатида нафақат ўзининг истеъдоди, балки гўзал кўриниши билан ҳам қалбларни забт этган. Ўз истеъдоди туфайли у бир нечта мукофот ва номинацияларини қўлга киритди, жумладан, “Олтин глобус”, “Оскар" мукофотининг совриндори бўлди.
7. Жанет Жексон
52 ёшли қўшиқчи Жанет Жексон поп қироли Майкл Жексоннинг синглиси сифатида шуҳрат қозонди. Унинг машҳур альбомлар ансамбли "Аll For You", "Rythm Nation 1814", "Тhe Velvet Rope" ва "Janet" ва бошқалардан иборат. У ўз карьераси давомида умрининг охиригача етадиган мол-мулк жамғарди. Жанет бегоналарнинг олдида пардоз-андозсиз кўриниш беришни хушламайди. Уни кўз қаламлари ва лаб бўёғисиз кўрганда таниш қийин. Бироқ Жанет 52 ёш бўлишига қарамасдан ҳали ҳам уни навқирон кўринишда бўлиб, мафтункорлик уни тарк этмаган. 2017 йилда Жанет Жексон фарзандли бўлди, аммо эри Виссам ал-Мана билан турмуши узоққа чўзилмади.
8. Кaйли Женнер
Интернетда Кaйли Женнернинг ҳеч қандай пардозсиз селфиси тарқалди. Мухлислари бу суратга ижобий изоҳлар қолдиришган. Уларнинг фикрича, Кайли “макияжсиз” ҳам бенуқсон ҳусн эгаси. Женнернинг айтишича, бундай кўринишга эришиш учун мунтазам равишда тери парвариши зарур. Ҳозирги кунда у ўзининг "Кaйли" деб номланган косметик бизнеси билан шуғулланмоқда ва шунинг ортидан "Forbes"да дунёдаги энг ёш миллиардер сифатида рўйхатга олинган.
9. Ким Кардашьян
Ким Кардашьян ҳамиша оммага идеал пардоз билан кўриниш берган. Шундай бўлса-да унинг пардозсиз олинган расмлари ҳам йўқ эмас. Кузатувчилар ва экспертларнинг фикрича, юлдуз юзидаги нуқсонларини йўқотиш учун бир неча бор пластик жарроҳлик амалиётини ўтказган. Реалити-шоу юлдузи эса ҳеч қачон буни тан олмайди.
10. Карди Би
Шоу-бизнесда ўзининг ноанъанавий йўналишига эга Кардининг биз ҳозиргача кўрган барча суратлари ва видеолари пардоз-андозлар маҳсули эди. Яқинда у Instagram’даги саҳифасида ўзининг “макияж”сиз видеосини жойлаштирди. Бўёқларсиз у бутунлай бошқача қиёфада кўринади. Кардининг айтишича, у сунъий косметика маҳсулотларидан фойдаланмасликни афзал кўради.
Райҳона Улканбаева тайёрлади
LiveБарчаси