Гўшт, шакар ва бензин... Ноябрда нархлар қанчалик ўсди?
Жамият
−
01 Декабрь 2021
55502021 йилнинг ноябрь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматларнинг нархлари 1,2 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида кўрсатилган.
Жорий йил боши билан солиштирганда истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 8,6 фоизни, йиллик нисбатда эса 10,3 фоизни ташкил этган.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йил ноябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, хизматлар 0,5 фоизга қимматлашган.
Йиллик нисбатда, 2021 йилнинг ноябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 13,4 фоизга ошиб, учта асосий гуруҳлар орасиданарх ошиши бўйича етакчи бўлган. Хизматлар 8,1 фоиз ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар 7,9 фоизга қимматлашган.
Ноябрь ойида тухум 5,4 фоиз, сут 4,1 фоиз, товуқ гўшти 3,9 фоиз, шакар 4,1 фоиз қимматлашган. Ўтган ой давомида буғдой унининг нархи 1,6 фоизга кўтарилган. Шу билан бирга гуруч 0,8 фоиз, мол гўшти 0,1 ва қўй гўшти 0,8 фоиз арзонлашган.
Жорий йилнинг ноябрь ойида бензин 9,8 фоизга қимматлашган. Пропан эса аксинча, ой давомида республика бўйича ўртача 7,2 фоизга арзонлашган, метан нархи ўзгаришсиз қолган.