Гурланга ҳам янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 8 август куни халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Руслан Ҳожибаевич Ўразбоев туман ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўразбоев 1979 йилда туғилган, 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 август куни Фурқат, Тошкент, Мингбулоқ, Қораўзак, Тахиатош ва Янгиариқ туманлари ҳамда  Ғозғон шаҳрига янги ҳокимлар тайинланганди. Мазкур ҳудудларнинг олдинги ҳокимларини, шунингдек, Янгиариқнинг олдинги ҳокимини ҳам ишдан олиш бўйича Бош вазир Абдулла Ариповнинг таклифи 17 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида қўллаб-қувватланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм вилояти Гурлан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг