Янгиариққа янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
08 Август
4192Хоразм вилояти Янгиариқ тумани халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари бўлиб ўтган сессиясида Зафарбек Баҳодирович Матназаров туман ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Зафарбек Матназаров 1986 йилда туғилган, маълумоти олий, Тошкент молия институтини тамомлаган. Тайинловга қадар Қўшкўпир тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 август куни Фурқат, Тошкент, Мингбулоқ, Қораўзак ва Тахиатош туманлари ва Ғозғон шаҳрига янги ҳокимлар тайинланганди. Мазкур ҳудудларнинг олдинги ҳокимларини, шунингдек, Янгиариқнинг олдинги ҳокимини ҳам ишдан олиш бўйича Бош вазир Абдулла Ариповнинг таклифи 17 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида қўллаб-қувватланди.
LiveБарчаси