Янгиариқ туманига раҳбар тайинланди
Жамият
−
30 Август 2023
5602Камол Отажонов Атабаевич Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Камол Отажонов ушбу лавозимга тасдиқлангунига қадар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Аввалроқ Янгиариқ тумани ҳокими Анвар Давлетов вилоят ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. У 2020 йил декабридан Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритаётганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь