Ғуломжон Абдуллаев Олимпиаданинг бронза медали совриндори бўлди
Спорт
−
09 Август
3783Париж шаҳрида давом этаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг эркин кураш баҳсларида ўзбекистонлик Ғуломжон Абдуллаев 57 кг вазн тоифасида Қирғизистон вакили Бекзат Алмаз Улууга қарши бронза медаль учун курашди. Якунда Абдуллаев ғалаба қозониб, Олимпиаданинг бронза медалига эга бўлди.
Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги медаллари сони 6 тага етди - 3та олтин ва 3та бронза.
Бироз олдин эркин кураш баҳслари ярим финалида ўзбекистонлик Разамбек Жамалов -74 кг вазн тоифасида Тожикистон вакили Виктор Рассадинга қарши баҳсда қатнашди. Якунда Жамалов 8:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Шунингдек, бугун боксчилардан Лазизбек Мулложонов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев финал жангларида иштирок этади.