Гулистонда “қора дори” сотаётган шахс қўлга олинди
3-саҳифа
−
17 Август
2826Сирдарё вилоятида гиёҳванд модда сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6-7 август кунлари Гулистон шаҳри ҳудудида ўтказилган “Назорат остидан олиш” тезкор-қидирув тадбири давомида шу шаҳарда яшовчи шахс томонидан бошқа бир шахсга 2 000 000 сўм пул эвазига полиэтилен қопга солинган, яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, нам ҳолатдаги, назорат ўлчовидан ўтказилганда 2 килограмм 755 грамм бўлган каннабис гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситани сотган вақтда, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабар сўнгида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва гиёҳванд моддаларни сотаётган шахслар ушланганди.
LiveБарчаси