Гулистонда Cobalt “мойка”га қўшилиб ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 15 июль Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида автомашина ювиш шохобчаси ва у ердаги Cobalt ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 18:31 да Гулистон шаҳар “Обод юрт” МФЙда жойлашган автомашина ювиш шахобчасининг тахминан 80 квадрат метр майдонида том ва шифт қисми ҳамда Cobalt русумли авто машина тўлиқ ёнган. 

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 19:02да тўлиқ ўчирилган. Ҳодисадан куйган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Ёнғиндан автомашина ювиш шахобчасининг тахминан 220 квадрат метр майдони ва овқатланиш кафесининг тахминан 80 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар фуқаро қутқарилиб, яна 7 киши хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг