Гулистонда 18 ёшли йигит банкоматни болта билан бузишга уринди (видео)

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида банкоматни болта билан бузишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 03:16 ларда “Олтин водий” маҳалласининг Комилий кўчасида “Инкассатсия хизмати” МЧЖга қарашли банкоматдан қўриқлаш хизмати мониторинг марказига ташвиш сигнали келиб тушган.

Сигнал қабул қилингач, маълумот зудлик билан Гулистон тумани ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати тезкор ҳаракатланувчи гуруҳига етказилган. Ходимлар воқеа жойига етиб борганда, юзини беркитган ва қўлига қўлқоп кийган шахс банкоматнинг ташқи қисмини болта ҳамда бошқа ашёлар ёрдамида бузишга уринаётганини аниқлаган.

Қўриқлаш хизмати ходимларини кўрган шахс воқеа жойидан қочишга уринган. Бироқ тезкор гуруҳ ходимлари томонидан у қўлга олинган.

Шахсига аниқлик киритиш жараёнида унинг Гулистон туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган Д. С. экани аниқланган. Қўлга олинган шахс белгиланган тартибда Гулистон тумани ИИБ биносига олиб келинган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада банк мулозими лезвия билан банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлаган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг