Гулернинг “Реал”даги эҳтимолий дебюти санаси маълум бўлди

Спорт

image

Ҳимоячи Давид Алаба ва яримҳимоячи Арда Гулер “Реал” клубининг асосий гуруҳи машғулотларига қайтди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, ҳар икки футболчи ҳам Испания чемпионатининг 10-турида “Севилья”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Алаба сентябрь ойида жароҳат туфайли сафдан чиққан эди. 31 ёшли ҳимоячи Ла Лиганинг “Жирона” (3:0) ва “Осасуна” (4:0) билан ўйинларини, шунингдек, “Наполи” билан Европа Чемпионлар лигаси (3:2) ўйинларини ўтказиб юборди.

Гулер шу ёзда 20 миллион евро эвазига “Реал Мадрид”га ўтган ва янги жамоасида ҳали бирор ўйин ўтказмаган. 18 ёшли футболчи “қироллик клуби” машғулотларидан бирида жароҳат олганди. Футболчи операция қилинди ва шундан сўнг тикланиш даврини тўлиқ ўтади.

9 та турдан кейин “қаймоқранглилар” 24 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Гулер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг