Гулер фаолиятини немис грандида давом эттириши мумкин

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Арда Гулер фаолиятини Леверкузеннинг “Байер” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда футбол журналисти Флориан Плеттенберг ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, 19 ёшли футболчи “Фенербахче”дан “Реал”га ўтганидан бери “доричилар” футболчининг хатти-ҳаракатларини кузатиб борган.

Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансфер ойнасида туркиялик футболчи билан хайрлашмоқчи эмас, аммо ёзда унинг трансферини кўриб чиқиши мумкин.

Жорий мавсумда Гулер “Реал” сафида барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, 45 миллион еврога баҳоланаётган Гулернинг “қироллик клуби” билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Байер Арда Гулер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг