Гўдак фарзандини қийнаган эркакка нисбатан жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
29 Декабрь 2023
18432Ижтимоий тармоқларда эркакнинг гўдак болани турли шаклда қийнаётгани, уни ҳаёти ва соғлиғини хавфга солувчи хатти-ҳаракатлар қилаётгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат Жиззах шаҳрида бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова маълум қилди.
Аниқланишича, видеода акс этган инсонийликка мутлақо зид мазкур жиноий ҳаракатлар Жиззах шаҳрида яшовчи, боланинг отаси деб айтилаётган шахс А.Б. томонидан фарзандига муттасил равишда содир этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан боланинг онаси ИИБга мурожаат этган ва жорий йилнинг 20 декабрь куни Жиноят кодексининг 110-(Қийнаш), 112- (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болалар омбудсмани болага нисбатан бундай ғайриинсоний муносабатда бўлган шахсларга қонун доирасидаги жавобгарлик қатъий таъминланиши юзасидан ўз кузатувини давом эттиришини билдирган.
LiveБарчаси