Грузиядаги карантинда одамларга ёрдам беришнинг ўзгача усули ўйлаб топилди
Олам
−
05 Апрель 2020
12052Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида такси ҳайдовчилари ва оддий автомобиль эгаларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи тузилди. Улар шаҳар аҳолисига истаган ерларига бепул олиб бориш таклифи билан чиқмоқда.
Грузия ҳукумати коронавирус тарқалгани сабабли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон, умумий карантин ва 21:00 дан 6:00 гача бўлган комендантлик соати жорий этди. чекловлар, шунингдек, ўз ичига жамоат транспорти ҳаракатининг тақиқланишини ҳам олади. Фақатгина енгил автомобиль ва таксида юришга рухсат берилди. Машина салонида уч кишидан кўп йўловчи бўлмаслиги керак. Ҳайдовчининг ёнидаги ўрин эса бўш бўлиши лозим.
Кўнгиллилар Facebook ижтимоий тармоғида “Олиб бориб қўй” номли гуруҳ ташкил қилди. Унга жами 18 минг фойдаланувчи аъзо бўлди. Ҳар ким у ерда қаерга боришини ёзиб, эълон қолдирса кифоя. Шундан сўнг бўш ҳайдовчилардан бири у билан боғланади ва айтилган манзилга олиб бориб қўяди. Гуруҳда кўнгилли таксистлар ва бошқа машина эгалари ҳам ўз хизматларини таклиф қилишади.
“Гуруҳ одамларнинг бир-бирига ёрдам беришлари учун тузилди”, дейилади гуруҳ маъмурияти эълонида.
Сўнгги маълумотларга кўра, Грузияда коронавирусга 170 нафар одам чалинди. 36 бемор шифо топган бўлса, 2 киши вафот этди.
LiveБарчаси