Грузияда 4 яшар қизалоқни ўлдирган ўзбекистонлик аёл қамоқхонада қолади
Олам
−
09 Февраль 2019
12440Грузиянинг Кутаис аппеляция суди 4 яшар қизалоқни ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Сайрахон Мирбобоевага нисбатан биринчи суд инстанцияси чиқарган муддатсиз қамоқ жазосини сақлаб қолди. Бу ҳақда Грузия Бош прокуратураси хабар берди.
Қотиллик 2018 йилнинг 14 инб куни юз берган. Иергов маълумотига кўра, Мирбобоева бошқа мамлакатда бўлган дугонасининг қизини ўласа қилиб калтаклаган. Охирги вақтларда қиз Мирбобоева қарамоғида бўлган. Полицияга қизалоқнинг жасадини Мирбобоеванинг ўзи олиб борган.
Суд эшитувларида Мирбобоеванинг адвокати ҳимоясидаги шахс нима қилаётганини билмаслигини қайта-қайта таъкидлаган. Бироқ экспертиза аёл жиноятни содир этаётганда унинг саломатлигида ҳеч қандай муаммо бўлмаганини кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида суд Ўзбекистон фуқаросини айбдор деб топиб, максимал жазога – муддатсиз қамоққа олинишга ҳукм қилган. Мирбобоева айбдор деб топилган модда бўйича энг кам жазо муддати 16 йилни ташкил қилади.
LiveБарчаси