Грузия Президенти истеъфога чиқишини орзу ҳам қилмасликларини айтди
Олам
−
08 Сентябрь 2023
5388Аввалроқ, Грузия парламентидаги ҳукмрон партия “Грузия орзуси” томонидан Президент Саломе Зурабишвилига қарши импичмент жараёни бошланган эди. Шундан сўнг, Президентнинг ўзи истеъфога чиқмаслигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 7 сентябрь куни Грузия телевидениесининг Биринчи канали орқали эфирга узатилган мурожаатида маълум қилди.
“Мен ҳеч қаерга кетмайман. Ўйлайманки, барча менинг истеъфойим ҳақидаги орзусини унутиши керак. Мен шу ердаман, лекин керакли жойга бораман, чунки бу менинг энг олий конституциявий бурчимдир”, дейди Зурабишвили
Сентябрь ойи бошида ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси Зурабишвилига қарши импичмент жараёнини бошлаган эди. Давлат раҳбари ҳукумат рухсатисиз Европага турнега чиқиб, Конституцияни бузганликда айбланган. Чунки Зурабишвили Берлинга бориб, у ерда Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан кўришган ва Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель билан учрашиш учун Брюсселга йўл олган. Президент Грузияга Европа Иттифоқига номзодлик мақоми берилишини қўллаб-қувватлаш учун Германияга борган.
Грузия конституциясига кўра, ташқи ва ички сиёсатни мамлакат ҳукумати амалга оширади ва агар ҳукумат Президентга маълум ваколатлар берган бўлса, у ҳолдагина давлат раҳбари уларни амалга ошириши мумкин.
Конституциявий суд Президент қонунбузарлик қилганми ёки йўқми, буни ҳал қилиши керак. Агар суд бу фактни тасдиқласа, масала парламент муҳокамасига киритилади. Импичмент жараёнини якунлаш учун қарорни депутатларнинг камида учдан икки қисми, яъни 150 нафардан 100 нафари қўллаб-қувватлаши керак. Ҳукмрон партия ҳозирда атиги 82 депутатлик мандатига эга.
LiveБарчаси
29 Октябрь