Грузия Бош вазири лавозимига Михаил Саакашвили номзоди кўрсатилди
Олам
−
08 Сентябрь 2020
5964Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили номзоди мамлакат Бош вазири лавозимига кўрсатилди. Саакашвили асос солган “Ягона миллий ҳаракат” мухолиф партияси шундай таклиф билан чиқди.
“Ягона миллий ҳаракат ва мухолифатга кирувчи барча партиялар Саакашвили номзодини Грузия Бош вазири лавозимига илгари суриш ҳақида қарор қабул қилди”, деган партия раиси Григол Вашадзе.
27 август куни Саакашвили Грузияга қайтиш ниятида эканини маълум қилганди. мамлакатда 31 октябрь куни парламент сайловлари ўтказилади. У ўтган саргардонлик йиллари давомида тажрибаси ошгани ва энди мамлакатига янада яхши хизмат қилиши мумкинлигини ҳам қўшиб ўтганди.
Сиёсатчи Украинани ўзининг “иккинчи уйи” деб атади ва мамлакат уни ҳеч қандай шарт ва талабларсиз борича қабул қилганини эслаб ўтди.
Украина Президенти офисида Саакашвили мамлакатдаги ишини давом эттиришига умидбилдиришяпти.
Грузия Адлия вазири Тея Цулукиани Саакашвалини Ватанида қамоқ жазоси кутаётганини маълум қиди.
Сиёсатчи Ростислава Ишенконинг сўзларига кўра, Саакашвилини Грузияда 25-30 фоиз аҳоли қўллаб-қувватлайди.
“Саакашвилинининг тарафдорлари унинг ҳибсга олинишига қаршилик кўрсатиши мумкин, бироқ улар бунга эришишлари даргумон. У ҳар қандай вазиятда панжара ортига тушади – грузияликлар собиқ президентга эркинликда бамайлихотир юришига йўл қўймасликларини айтишган. Улар учун энг мақбул вариант – Саакашвилининг буёғига ҳам эммиграцияда қолиши ҳисобланади”, деб таъкидлаб ўтди украиналик ва россиялик сиёсатшунос Ростислав Ишченко.
Саакашвили Грузия Президенти лавозимини 2004 йил январдан 2013 йил ноябргача эгаллаган. У Ватанини президентлик ваколатлари тугашига бир неча кун қолганда 2013 йилда тарк этган. Шундан кейин унга Грузияда 4 та жиноий иш қўзғатилган. Улардан иккитаси бўйича сиртдан ҳукм чиқариб бўлинган. Уларга кўра собиқ Президентни Ватанида 11 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда. 2015 йилда Саакашвили Грузия фуқаролигидан маҳрум этилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15