Грузия Бош вазири истеъфога чиқди

Жамият

image

Бугун, 2 сентябрь куни Грузия Бош вазири Мамука Бахтадзе истеъфога чиққанини маълум қилди.

“Грузия Бош вазири лавозимида мамлакатимиз манфаатлари учун хизмат қилиш катта масъулият ва ғурур эди. Мен “Грузия орзуси” (етакчи партия) аъзоси бўлганман ва бу ўзгармайди, шунингдек, мамлакатимизнинг содиқ аскари бўлиб қоламан”, деган Бахтадзе ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бахтадзе ўзидан аввалги Бош вазир Георгий Квирикашвилининг хизматлар учун миннатдорлик билдириб, ўзидан кейинги Ҳукумат раҳбарига омад тилади.

Бахтадзе 2018 йилнинг июнь ойида Грузия Бош вазири бўлганди. Унгача мамлакатнинг Молия вазири лавозимида фаолият юритган.

Грузия Конституциясига кўра,Бош вазир истеъфога чиққач, бутун Ҳукумат автоматик тарзда у билан лавозимини тарк этади. Аммо янги Бошвазир ва Ҳукумат тасдиқланмагунча, ўз вазифасини бажаришда давом этади.

Қонунчилик органи бу масалани икки ҳафтада кшриб чиқади. Бахтадзенинг ўринбосари ҳозирча номаълум. Бироқ грузин ОАВ вице-Бош вазир, Ички ишлар вазири Георгий Гахария Ҳукуматнингг янги раҳбари бўлишини тахмин қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Грузияда халқ норозилик акциялари авж олганди. Бунга россиялик депутатнинг Грузия парламенти спикери ўрнига ўтириб, рус тилида гапиргани сабаб бўлган. Бунинг ортидан Грузия парламнт спикери Ираклий Кобахидзе истеъфога чиққанди. Бироқ намойишчилар шу билан тинчимай, Ҳукуматнинг ҳам истеъфога чиқиши ва муддатидан аввал сайлов ўтказилишини талаб қилаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Мамука Бахтадзе

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг