Грециянинг сўнгги қироли Константин II вафот этди

Олам

image

Тўққиз йиллик ҳукмронлиги мамлакат сиёсий тарихидаги энг нотинч даврлардан бирига тўғри келган Грециянинг сўнгги қироли Константин II 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, сурункали юрак ва ҳаракатланиш муаммоларидан азият чеккан собиқ қиролнинг соғлиғи ёмонлашган ва сўнгги ойларда у бир неча бор касалхонага ётқизилган.

Глюксбурглар сулоласи вакили Константин отаси, қирол Павел I нинг вафотидан кейин 1964 йилда тахтга ўтиради. Унинг ҳукмронлиги Грециянинг сиёсий беқарорликка учраган даврига тўғри келади. Кейинчалик унинг ҳокимият тепасидаги даври 1967 йилда ҳарбий тўнтариш билан норасман якунланди. Натижада мамлакатда полковниклар хунтаси диктатураси ўранатилади. Бир неча ой ўтгач, у ҳарбий хунтага қарши муваффақиятсиз гуруҳни бошқарганидан кейин мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.

1974 йилда Туркиянинг Кипрдаги жанговар ҳаракатлари фонида диктатура қулади. Ўша йилнинг ўзидаёқ Грецияда референдум ўтказилди. Унда аҳолининг 69,2 фоизи мамлакатда бошқарувнинг монархия эмас, республика шакли ўрнатилиши тарафдори эканлигини билдириб, овоз беради. Шундан сўнг, Константин II Греция халқининг райига қарши чиқа олмайди ва мамлакат тарихидаги энг сўнгги қирол бўлиб қолади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Греция референдум қирол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made