Green Card’ни тақиқловчи фармонга имзо чекилди
Олам
−
23 Апрель 2020
3182Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатга иммиграцияни вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолаши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 23 апрель куни Қўшма Штатлар раҳбари Дональд Трамп коронавирус пандемияси фонида иммиграцияни тўхтатиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда “Оқ уй” тўғридан-тўғри трансляция қилган матбуот анжуманида маълум қилинган.
Иммиграцияни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор америкалик ишсиз фуқароларининг АҚШ иқтисодиётини тиклаш даврида иш топиш учун “биринчи навбатда” ёрдам беради, деди Трамп.
Бундан ташқари, Америка раҳбари фуқаролар учун соғлиқни сақлаш ресурсларини асраш муҳимлигини таъкидлади.
Трампнинг ушбу фармони кўплаб экспертларнинг муносабат билдиришига сабаб бўлди. Жумладан, россиялик мутахассисларнинг фикрича, Қўшма Штатлар етакчининг ушбу фармони мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бермайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь