АҚШ чегараларини ёпиши ҳеч нарсани ўзгартирмайди – россиялик эксперт

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатга иммиграцияни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги фармонни имзолаши кутилмоқда. Бироқ бу ҳаракат жиддий ўзгаришларга олиб келмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар бўйича кенгаши дастур директори Иван Тимофеев маълум қилган.

“Умуман олганда, кўплаб давлатлар учун чегараларни ёпиш зарур чорадир, шунинг учун Трамп коронавирусни бу учун баҳона сифатида ишлатиши мумкин. Аммо у ва республикачилар учун яна иккита муҳим нарса бор. Биринчиси - унинг America First (Америка биринчи) шиори. Иккинчиси, америкаликларни иш билан таъминлаш. Айниқса, ҳозир иқтисодий муқаррар инқироз шароитида ишсизлик ортиши, бўш жойларни ишсиз қолган АҚШ фуқаролари эгаллаши мумкин”, деди Тимофеев.

Яна бир жиҳат АҚШ ва Мексика чегарасидаги ноқонуний миграция билан боғлиқ бўлиб, республикачилар аллақачон чегарада назоратни кучайтиришга ҳаракат қилишган. Трамп бу вазиятдан фойдаланиши ва чегарадаги назоратни кучайтириши мумкин.

“У буни қилишга ҳақли, Президент эпидемиологик сабабларга кўра, чегараларни ёпмоқда. Аммо АҚШ иқтисодиёти коронавирусдан халос бўлганда, муҳожирлар унга керак бўлади. Узоқ вақт давомида бирор нарса тубдан ўзгаради, деб ўйламайман”, деди у.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга 819 164 нафар одам чалинди. 82 973 бемор шифо топган бўлса, 45 340 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг