Грант ёки контракт: Aбитуриентларга қўшимча имконият берилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2022-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга мувофиқ:

  • 2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;
  • Aбитуриентларга рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш бўйича қўшимча имконият берилади.

Бунинг учун абитуриентларга онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида танлов учун устуворлик сифатида “давлат гранти” ёки “давлат гранти ва тўлов-контракт”дан бирини танлаш имконияти яратилади.

Бунда абитуриент устуворлик сифатида:

  • Давлат грантини танласа - дастлаб давлат гранти, сўнгра тўлов-контракт асосида;
  • Давлат гранти ва тўлов-контрактни танласа - олдинги йиллардаги каби давлат гранти ва тўлов-контракт асосида танлаган таълим йўналишлари бўйича кетма-кет танловда иштирок этади.

Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон абитуриент

Баҳолаганлар

909

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг