Google янги бошқотирма ўйин тақдим этди
Технология
−
31 Июль 2023
6437Google ҳақиқий суратлар орасида нейрон тармоқлар томонидан яратилган тасвирларни топишга асосланган браузер бошқотирмасини ишга туширди.
Бир қарашда бу ўйин осон бўлиб туюлади, аммо аслида вазифа осон эмас. Суратларнинг барчаси худди ҳақиқийдек кўринади.
Дастлаб ўйинчига 4 та вариантдан бирини танлаш учун тахминан 10 сония вақт берилади. Ўйин давомида ҳар бир иштирокчига ҳаммаси бўлиб тўртта “жон” (имконият) берилади ва ҳар бир даражада тахмин қилиш вақти камайиб боради.
Эслатиб ўтамиз, бир ой аввал YouTube видеохостинги ҳам онлайн ўйинларни ўйнаш учун маҳсулотни ички синовдан ўтказаётганини маълум қилган эди.
LiveБарчаси